08:19 Tomoq og'rig'ini davolash usullari | |
Туз ва сода 1 стакан илиқ сувга 1 чой қошиқ йирик туз ва ярим чой қошиқ истеъмол содаси аралаштиринг. Эрталаб уйқудан тургач, ҳеч нима емай-ичмай туриб, томоғингизни шу аралашма билан чайинг. Сут ва саримсоқ пиёз Бир неча бўлак саримсоқ пиёзни майдалаб, бир стакан сутга аралаштиринг. Аралашмани қайнатиб, совутинг. Кунига бир неча марта 1 ош қошиқдан қабул қилинади. Лимон ва асал Битта лимонни паррак қилиб тўғраб, устидан 1 чой қошиқ асал қуйинг. Кун давомида шу лимонни еб тугатиш керак. Сут ва пиёз 1 стакан сутни қайнатинг. Ўртача катталикдаги 1 бош пиёзни майда тишли қирғичдан ўтказиб, устидан қайноқ сут қуйинг-да, яхшилаб аралаштиринг. 10 дақиқа тиндириб қўйиб, ярим соат ичида илиқ ҳолдаги аралашмани ичиб тугатиш лозим. Тоғрайҳон (жамбил) 3-4 томчи жамбил мойини (дорихоналарда сотилади) бир стакан илиқ сув ёки сутга томизинг. Ҳар куни 3 маҳал ичиб турилади. Тухум Битта тухумни кўпиртириб, устига 2 стакан илиқ сут, 1 чой қошиқ асал ва яна шунча сариёғ қўшинг. | |
|
Всего комментариев: 0 | |